Россия доллардан воз кечадими?

Россия Федерацияси ҳукумати доллардан бутунлай воз кечишни кун тартибидаги масала сифатида муҳокама қилмайди. 
“REGNUM“ хабарига кўра, ҳукуматда Россия иқтисодининг долларга боғлиқлик даражасини пасайтириш муҳокама қилинмоқда. Лекин бу ҳолат мамлакат миқёсида долларнинг эркин муомалада бўлишига нисбатан бирор бир тақиқни англатмайди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълумот берган.
Таъкидланишича, ҳукуматнинг иқтисодий блоки томонидан мамлакатнинг Европа Иттифоқ, ЕОИҲ ва Хитой билан муносабатлардаги ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтиш масаласига оид тизим яратиш устида иш олиб борилмоқда.

 

ЎзА