Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликларининг қиймати 1 миллиард долларга тенг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ташкил этилади

Аввал хабар берилганидек, бугун пойтахтимизда Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми ташкил этилди. 
 
photo5307979236373539190.jpg
Мамлакатимиз вазирлик ва идоралари раҳбарлари, вилоят ҳокимликлари, “Ўзбекэнерго“ АЖ, “Ўзбекнефтгаз“ АЖ, “Ўзқурилишматериаллари“ АЖ, “Ўзэлтехсаноат“ АК, “Ўзбекозиқовқатхолдинг“ ХК, “Ўзагротехсаноатхолдинг“ ХК ҳамда БАА савдо-саноат палаталари, ишбилармон аёллар Кенгаши аъзолари, “VPS Healthcare”, “Vision Investment Services Co”, “International Holdings Company PJSC” каби етакчи компаниялар вакиллари иштирокида ўтган тадбирда томонлар иқтисодиётнинг қатор соҳалари бўйича истиқболдаги ҳамкорлик келишувларини имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Сарвар Ҳамидовнинг аниқлик киритишича, икки давлат ишбилармон доиралари эришган ҳамкорлик келишувлари муқобил энергетика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмаларни ривожлантириш, бунёдкорлик каби соҳалар бўйича. Шунингдек, томонлар имзолаган асосий битимга кўра, Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликларининг қиймати 1 миллиард долларга тенг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ташкил этилади.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА