Сувости ресторани қурилиши амалга оширилмоқда

Норвегиянинг жанубий қисмида, Шимолий денгиз сатҳидан беш метр пастликда, Европанинг биринчи сувости ресторани қурилиши амалга оширилмоқда. 33.5 метр узунликдаги ресторан қурилиши 2018 йил июль ойида бошланган эди. Муҳандислар уни 2019 йилнинг баҳорида фойдаланишга топширишни режалаштирганлар.

Ресторан қурилиши тугатилгач, у тахминан 500 квадрат метр ички майдонга эга ва уч қаватли бўлиб, 100 кишидан иборат мижозларга хизмат кўрсатади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар 11 метрли кенг дераза орқали денгизнинг ноёб манзарасидан баҳра олишлари мумкин бўлади.

Ресторанга мижозларни қабул қилиш жараёни аллақачон бошланиб кетган. Сайёҳлар ушбу мўъжизавий маскан қурилиши тугалланишини сабрсизлик билан кутишмоқда.

http_%2F%2Fcdn.cnn.com%2Fcnnnext%2Fdam%2Fassets%2F180924135023-2016226-os-n19.jpg
http_%2F%2Fcdn.cnn.com%2Fcnnnext%2Fdam%2Fassets%2F180924135807-2016226-os-n41.jpg
http_%2F%2Fcdn.cnn.com%2Fcnnnext%2Fdam%2Fassets%2F180926161251-snohetta-under2016226-os-n4.jpg
http_%2F%2Fcdn.cnn.com%2Fcnnnext%2Fdam%2Fassets%2F180926161507-snohetta-under-2016226-os.jpg

 

ЎзА