"Исломхўжа" – Вашингтонда​

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги маълумотига кўра, АҚШ пойтахти Вашингтонда мазкур агентлик буюртмаси бўйича суратга олинган «Исломхўжа» бадиий-публицистик картинасининг премьераси бўлиб ўтди. 
ХIХ аср охири ва ХХ аср аввалида Хива хонлиги воқеалари ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм тарихий шахс Исломхўжа ҳаёти, фаолияти, унинг тақдиридаги сирларни ошкор этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Картинанинг постановкачи режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов. Картинадаги ролларни Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов ва бошқалар ижро этган.

 

ЎзА