«Ўзавтосаноат» АЖ «GM Uzbekistan» «Шаҳрихон-Авто Равон» АЖ билан дилерлик келишувини бекор қилганини маълум қилади.
Келишувни бекор қилинишига дилерлик маркази томонидан тизимли равишда келишув шартларининг бузиб келиниши, «GM Uzbekistan» автомобиллари савдосида шаффофликнинг мавжуд эмаслиги, иш жараёнида коррупцияга йўл қўйишлик, автомобилларни сунъий бронлаш, харидорлар ўртасида талаб катта бўлган автомобилларни “ёпиқ гаражларда” сақланиши, расмий нархларнинг очиқ маълумот тарзида мавжуд эмаслиги, шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар ҳақида ёлғон маълумотлар берилиши, фаолият юритмайдиган колл-марказ, ходимларнинг дилерлик марказлари стандартларига номуносиблиги сабаб бўлди.
Компания ана шундай қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлаш борасида ишларни давом эттиради.
“Агар сиз дилерлик марказларида ана шундай қонунга ҳилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз ёки сиздан автомобиль учун қўшимча пул талаб қилишса, дарҳол 71-141-77-77 рақамлари орқали «GM Uzbekistan» колл-марказига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 10-07 ягона ишонч рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Барча қонунга хилоф ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган.
Сабрингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!” дейилади «Ўзавтосаноат» АЖнинг Ўзбекистон ОАВларига тарқатган хабарида.
ЎзА