Тошкентда Ўзбекистон – Британия таълим соҳасидаги ҳамкорлик делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамда Буюк Британия Кенгашининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган делегация ташрифидан кўзланган мақсад таълим тизимида ҳамкорликни янада самарали йўлга қўйишдир.

Делегация аъзоларининг фикрича, Ўзбекистон аҳолиси тез ўсиб бораётган, жадал ривожланаётган мамлакат саналиб, Марказий Осиёда таълим соҳасига энг кўп сармоя йўналтираётган давлат. Шунингдек, Буюк Британия Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим, Халқ таълими вазирликлари ва мамлакатимиздаги нуфузли миллий ва халқаро университетлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА