Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилишга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Жумладан, сенаторлар “Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатишни (Абиджан, 2017 йил 10-11 июль) ратификация қилиш тўғрисида”ги, “Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқдилар.
Қонунлар сенаторлар томонидан маъқулланди.
ЎзА