​Буюк Британия билан видео мулоқот ўтказилди

Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти ва Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатимиздаги йирик туристик фирмалар иштирокида онлайн мулоқот ўтказилди.
 
photo5287611852915845575.jpg
Унда Тошкент шаҳридан 20 та, Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан 30 та туристик фирма вакиллари иштирок этди.
Видео мулоқот давомида Англиянинг 15 та туристик фирма вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириш, бу борада истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олинди.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати​, ЎзА