Савдо карвонлари ёдга олинади​

Ўзбекистон жанубий-шарқий чегарасига элтувчи Душанбе-Турсунзода трассаси атрофига туя фигураларидан иборат савдо карвонлари ўрнатилди. Композиция 
 
15 Верблюды.jpg
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи муносабати билан махсус яратилди.Иккита карвон – бири Бухоро ва Самарқанддан, иккинчиси Хатлон ва Ҳисордан бир-бири томон йўлга чиққан. Карвонлар сарбон етаклаган 12 та туядан иборат. Ҳайкаллар композицияси муаллифларининг айтишича, шу тариқа одамлар савдо карвонларини кутган даврлар ёдга олинади, туя эса ўша вақтларда ягона ҳаракат воситаси бўлган.
“Авваллари Самарқанд ва Бухородан, шунингдек, Хатлондан карвонлар зарур маҳсулотларни элтган. Скульптура композицияси Тожикистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстлик тимсолидир”, дейди Турсунзода туманидаги “Жовидон” қишлоғида яшовчи Абдуфаттоҳ Раҳмонов.
Ховали туманидаги усталар томонидан бир ярим ой давомида ясалган скульптура композицияси бу трассадан ўтувчи хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.​​

 

ЎзА