Президентимиз тожикистонлик деҳқонларга “Captiva” совға қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Турсунзода туманидаги узумчиликка ихтисослашган “Боғи Сомон” деҳқон хўжалигига ташриф буюрди.
 
Турсунзода тумани, 27 сентябрь. 
ЎзА махсус мухбири Алоуддин Ғаффоров хабар қилади. 
Тожикистон Республикасида ҳам узумчилик ривожига алоҳида эътибор қаратилган. Буни мазкур деҳқон хўжалиги фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
500 гектарли деҳқон хўжалигини асли олтиариқлик Камол ҳожи Мадумаров бошқаради. Хўжаликда “Ҳусайни”, “Ризамат”, “Каттакўрғон”, “Келин бармоқ” каби ҳосилдор узум навлари етиштирилади. Етиштирилган ҳосилнинг 70-80 фоизи экспорт қилинади. Айни пайтда хўжаликнинг 1200 тоннали совуткичли омборхонасида ҳосилни жамғариш ишлари авжида.
Президентимиз узумзор боғ ва маҳсулотлар омборини кўздан кечирди. Шавкат Мирзиёев Камол ота Мадумаровга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “Captiva” автомашинасини совға қилди.
Давлатимиз раҳбари шу тумандаги “Ватан” деҳқон хўжалигида ҳам бўлиб, унинг раҳбари Неъмат ҳожи Усмоновга яна бир автомашина туҳфа этди.​​
photo5289662046964656580.jpg
photo5289662046964656582.jpg
photo5289662046964656583.jpg
photo5289662046964656584.jpg
photo5289662046964656585.jpg

 

ЎзА