Фуқароларга микроқарз бериш билан боғлиқ қонун сенаторлар томонидан маъқулландими? (Онлайн)

Сенат ялпи мажлисида “Иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорлик ривожлантирилишига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. 
Қонунда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига банклар томонидан микроқарз бериш нормасини мустаҳкамловчи қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.
Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баробари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида 1 йилгача бўлган муддатга берилади. Жисмоний шахсларга бериладиган ушбу микроқарз, энг аввало, халқимиз эҳтиёжларини қондириш, уларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг молиявий хизматлардан фойдаланишини таъминлаш ва энг асосийси, аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Н.Насриев, ЎзА