Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашина билан “Тадбиркор” МФЙ ҳудудида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан кетиб қолгани ва уни қидириб топиш чоралари кўрилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқароларнинг берган муҳим маълумотлари ва ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахс маълум бўлган.
Унга кўра Сирдарё туманида яшовчи И.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА