Шавкат Мирзиёев Тожикистонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Тожикистонга келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Алоуддин Ғаффоров, ЎзА