Бугун, 26 сентябрь куни пойтахтимизда жойлашган «Универсал» спорт саройининг мажлислар залида Ўзбекистон каратэ Миллий федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги вакиллари, федерация Ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят федерациялари раҳбарлари, ҳакамлар, мураббийлар, терма жамоа аъзолари иштирок этишди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси матбуот хизмати.
Кун тартибидан вилоят федерация раҳбарлари, ЎКМФ бош ҳаками ва терма жамоалар мураббийларидан келиб тушган мурожаат ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилотга янги раҳбар сайлаш масалалари ўрин олган.
Шундан сўнг Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси раиси лавозимига Аламжон Тўхтасинович Муллаев номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва Аламжон Муллаев ташкилотнинг янги раҳбарига айланди.
ЎзА