Тони Макгрегор: "Ҳабиб Нурмагомедов иккинчи раундга етиб бормайди"

Конор Макгрегорнинг отаси Тонининг таъкидлашича, ўғлининг Ҳабиб Нурмагомедовга қарши ўтадиган жангида муаммо бўлмайди.
– Мен аниқ биламан Конор жангнинг биринчи раундида Ҳабибни нокаутга учратади. Бундан бошқа ҳолат бўлиши мумкин эмас. Ҳабиб иккинчи раундга етиб бора олмайди, – дейди Тони. – У ўғлимга, на тезликда, на аниқликда ҳамда кучда тенглаша олмайди. Ўйлайманки, Конор унга жиддий жароҳат етказади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда ўтказилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА