Машҳур боксчи энди телевидениеда эксперт бўлиб ишлайди

Ярим оғир вазнда ва биринчи оғир вазнда бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган америкалик Антонио Тарвер профессионал боксдаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.
49 ёшли боксчи эндиги фаолиятини эксперт сифатида телевидениеда давом эттиради. Ҳозиргача у фақатгина “Showtime” каналида бокс баҳсларини шарҳлаган. Антонио айни дамда “ESPN”, “HBO” ва “FOX Sports” каналлари билан музокаралар ўтказмоқда.
Тарвер профессионал боксда 31 маротаба жанг ўтказиб, олти маротаба мағлуб бўлган бўлса, бир маротаба дуранг қайт этган. Яна бир жангга тайёр эмаслиги боис рингга кўтарила олмаган. У сўнгги бор 2015 йили Стив Каннингемга қарши баҳслашган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА​​