Таэквондо WTF бўйича «Элчи кубоги» якунланди

Пойтахтимизда таэквондо WTF бўйича Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси кубоги учун ўтказилган мусобақа ниҳоясига етди. Турнирда Республикамизнинг турли ҳудудларидан 350 нафарга яқин ўсмир спортчи иштирок этди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.
Таэквондо WTF ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи бўлди. Иккинчи ўриндан Фарғона вилояти спортчилари жой олган бўлсалар, Тошкент вилояти таэквондочиларига учинчи ўрин насиб этди.
Турнир якунлангач, бир қанча йўналишлар бўйича энг яхшилар аниқланди:
Энг яхши мураббий: С.Назаралиев
Энг яхши ҳакам: Н.Камчибекова
Энг яхши спортчи: (ўғил болалар): А.Ўктамов
Энг яхши спортчи: (қизлар): Р.Шарофиддинова.

 

ЎзА