"The Best-2018": Месси ҳам Лондонга бормайди

Лео Лондонга бориш учун тайёр эди, бироқ оилавий муаммолар уни уйда қолишига мажбур қилди.
Маросимда “Барселона” номидан Хавьер Бордас ҳамда Гуиллермо Амор иштирок этади.
Аргентиналик футболчи йилнинг энг чиройли голи номзодлари рўйхатидан жой олган эди. Шунингдек, Месси йилнинг рамзий терма жамоаси номзодлари орасида ҳам бор.
Аввалроқ Роналду ҳам бу маросимда иштирок эта олмаслигини эълон қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич, Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салоҳ йилнинг энг яхши футболчиси учун номзод саналади.

 

ЎзА