Россия жаҳон чемпионатида Финляндияни енгди

Волейбол бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ учрашувларида иккинчи босқич ўйинлари ўтказилди.
Милан шаҳрида ўтказилаётган “Е” гуруҳидаги баҳсларда Россия терма жамоаси Финляндияни 3-0 ҳисобида таслим қилди. “F” гуруҳидаги ўйинлар Болонья шаҳрида ўтди. Унда Словения ва Австралия терма жамоалари 2-3 ҳисобида учрашувни якунлашди.
Чемпионатнинг “G” гуруҳида АҚШ термаси Эронни 3-0 ҳисобида енгди. “H” гуруҳида Франция-Аргентинани 3-1, Польша-Сербия терма жамоасини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА