Ўтган йилдан бошлаб янги форматда ташкил этилаётган тадбирнинг бу йилги тақдирлаш маросими бошловчилари маълум.
Маросим одатдагидек Лондондаги «Royal Festival Hall»да бўлиб ўтади. Кечага бир қатор нуфузли меҳмонлар ташриф буюриши кутиляпти.
Йилнинг энг яхшилари номи аниқланадиган кечанинг сухандонлари Идрис Эльба ҳамда Анне-Лауре Боннет этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Идрис Эльба «The Best»нинг 2017 йилги маросимини бразилиялик журналист Лейла Анна-Ли билан биргаликда бошқариб борган эди.
ЎзА