27-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро илмий-амалий конференция нимага бағишланади?

27-28 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Оилани мустаҳкамлаш ва вояга етаётган авлод тарбиясида ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Тадбир Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 майдаги “Оилани мустаҳкамлаш ва вояга етаётган авлод тарбиясида ўзини ўзи бошқариш органларининг роли” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказишга оид фармойиш ижроси юзасидан ташкил этилаётган мазкур тадбирда дунёнинг 20 га яқин давлатидан мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

 

Н.Насриев, ЎзА