Автобус ҳалокати жабрланувчиларининг рўйхати эълон қилинди

Бугун, 2018 йилнинг 18 сентябрь куни Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро – Қоровулбозор магистрал йўлида автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши оқибатида транспорт воситасининг газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 
Ҳалокат вақтида автобус салонида 26 нафар йўловчи бўлган. Портлаш оқибатида йўловчиларнинг 4 нафари воқеа жойида, 1 нафари эса касалхонада вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганлар ва вафот этганлар рўйхатини эълон қилди:
Вафот этган фуқаролар:
Ҳилола Жумаева, 1982 й.т.
Фотима Эргашева, 1972 й.т.
Нилуфар Жумаева, 1984 й.т.
Робия Саъдуллаева, 1985 й.т.
Гулшода Розиқова, 1970 й.т.
Тан жароҳати олган фуқаролар:
Вали Қобилов, 1972 й.т. (ҳайдовчи, оғир – Бухоро РСТЙИМда)
Фазила Батирова, 1957 й.т. (йўловчи, оғир – Бухоро РСТЙИМда)
Ҳурмат Ўринова, 1986 й.т. (йўловчи, ўрта оғир – Бухоро РСТЙИМда)
Гулзода Розиқова, 1976 й.т. (йўловчи, ўрта оғир – Бухоро РСТЙИМда)
Малика Бекмуродова, 1982 й.т (йўловчи, ўрта оғир – Бухоро РСТЙИМда)
Фарида Атоева, 1987 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Гуландом Розиқова, 1977 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Мухтор Саноев, 1968 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Гулноз Розиқова, 1972 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Абера Сохназарова, 1986 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Инобат Пўлатова, 1972 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Аҳад Насруллаев, 1982 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Зайнаб Тошева, 1970 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Ғафур Аслонов, 1955 й.т. (йўловчи, ўрта оғир)
Гулсум Розиқова, 1974 й.т. (йўловчи, енгил)
Садоқат Журақулова, 1996 й.т. (йўловчи, енгил)
Маржона Жабборова, 1999 й.т. (йўловчи, енгил)
Сарвиноз Журақулова, 1992 й.т. (йўловчи, енгил)
Нигина Жумаева, 1991 й.т. (йўловчи, енгил)
Гуландом Эргашева, 1976 й.т. (йўловчи, енгил)
Вали Эргашев, 1968 й.т. (йўловчи, енгил)
Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

ЎзА