2018 йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Самуэл Дейл Браунбекни қабул қилди.
Суҳбат чоғида жорий йилнинг 27 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар давоми сифатида диний эркинликлар таъминланиши соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбатида иштироки тўғрисида сўзлаб берди.
Диний эркинликлар амалиётини яхшилаш соҳасида ҳамкорлик масаласи, жумладан ноҳукумат ташкилотлари ва таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар бўйича Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Учрашувда АҚШ Элчиси Памела Леора Спратлен иштирок этди.
ЎзА