Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида 900 дан зиёд мақола, 400 дан зиёд фотосурат
Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳарбий-ватанпарварлик кенгашининг жорий йил ўтган даврда амалга оширган ишлари, истиқболдаги вазифалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бошланди.

Унда соҳа ходимлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва журналистлар иштирок этмоқда.

Кенгаш тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида республика босма нашрларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги 900 дан зиёд мақола, 400 дан зиёд фотосурат чоп этилган. Уларнинг тахминан 83 фоизи “Ватанпарвар” газетаси ва “Ўзбекистон армияси” журнали улушига тўғри келади. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Правда Востока”, “Ёшлар овози”, “Народное слово”, “Маърифат”, “Халқ сўзи”, “Ҳуррият” газеталарида мазкур мавзуга доир мақолалар бериб борилмоқда.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА