Соҳадаги ислоҳотларнинг ёритилиши қониқарлими?

Бугун пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши йиғилиш ўтказади.
Унда шу йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинади.
Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Хўш, бу борада уюшма қошидаги кенгаш қандай ишларни амалга оширмоқда. Соҳадаги ислоҳотларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши қониқарлими? Келгусида яна қандай лойиҳалар амалга оширилади?
Бу каби саволларга тез орада жавоб оласиз. Сайтимизни кузатиб боринг.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА