АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари Ж.Бойлз Ўзбекистонда

Америка Қўшма Штатлари Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари Ж.Бойлз бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ташриф буюрди.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.Азизов кутиб олди. Учрашувда икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Марказий Осиёдаги минтақавий барқарорликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.

 

Н.Насриев, ЎзА