U-23 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига Ўзбекистон мезбонлик қилади

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2020 йил январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига Таиланд мезбонлик қилади.
Хабарингиз бор, 2018 йилда бўлиб ўтган сўнгги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси чемпионликка эришган эди.
Таиландда бўлиб ўтадиган мусобақанинг саралаш босқичи 2019 йилда ўтказилади. ОФК қарорига кўра, қуръа ташлашдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой оладиган жамоалар саралаш баҳсларини 18-26 март кунлари Ўзбекистонда ўтказишади.
2020 йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати U-23да олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган жамоалар Токио-2020 ёзги олимпиада ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланма оладилар.

 

ЎзА