Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Holley Group” компанияси вакилларини қабул қилди

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Holley Group” компанияси раҳбари Чэн Вэйдун бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Бектемир туманида замонавий технопарк бунёд этиш лойиҳаси муҳокама этилди. Лойиҳа 200 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш ҳисобига амалга оширилиб, технопарк ҳудудида текстиль, фармацевтика, микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шунингдек, технопарк 10 мингга яқин янги иш ўрни яратишни ҳам кўзда тутади.

photo5260656917339023628.jpg

«Holley Tаshkent» 150 гектар майдонни ўз ичига олиб, йиллик ишлаб чиқариш маҳсулоти экспорти қарийб 2 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда.

photo5260656917339023629.jpg

Маълумот учун, «Holley group» компанияси 1970 йилда Ханчжоу (Хитой) шаҳрида ташкил этилган. Бугунги кунда компаниянинг Шимолий Америка, Жануби-шарқий Осиё, Европа ва Африка минтақаларида филиаллари мавжуд.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати