Нукусда “Мен “Камалак” аъзосиман!” шиори остида ўқувчи-ёшларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти аъзолигига қабул қилиш маросими ўтказилди.
Унда умумтаълим мактабларининг биринчи синфида таҳсил олаётган 400 нафардан зиёд ўғил-қизга “Камалак” болалар ташкилотининг кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида ташкилотнинг янги аъзолари учун “Дўстлик қадри” номли спектакль намойиш этилди. Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар ижодига оид тасвирий санъат кўргазмаси ташкил қилинди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА