Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида андижонлик мўйқалам усталари Нўъмонжон ва Абдуллажон Холмирзаевларнинг “Тол бешикдан бошланган дунё” номли сайёр кўргазмаси очилди.
Кўргазмада ака-ука рассомларнинг рангтасвир ва графика йўналишида ишланган 60 дан зиёд асари намойиш этилмоқда.
Нўъмонжон Холмирзаевнинг кўргазмадан ўрин олган “Композиция”, “Мирзачўл”, “Мирзачўл қамишлари”, “Рассом чўлда” каби ишларида бетакрор табиат манзаралари акс эттирилган.
Абдуллажон Холмирзаев томонидан тақдим этилган “Инсоният тарихидан туркумлар”, “Қизалоқ”, “Қиёфа”, “Тавба”, “Мисрга қочиш” каби асарлари кишини фалсафий мушоҳадага чорлайди.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА