Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ўндан ортиқ битимлар имзоланди​

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдикаликова бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. 
photo5251237560137656721.jpg
Ташриф доирасида 13 сентябрь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Қозоғистон Республикасининг Аёллар ва оила-демографик сиёсати миллий комиссияси ҳамкорлигида бизнес-форум ҳамда кооперацион биржа ташкил этилди.
Ҳар икки давлат ўртасида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорликнинг инновацион усулларини ўрганиш бўйича фикр ва тажриба алмашиш мақсадида ўтказилган тадбирда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар ўртасида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, туризм, фармацевтика, ишлаб чиқариш, тиббий консалтинг, мактабгача таълим, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ўндан ортиқ келишув ва битимлар имзоланди.

 

ЎзА