Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетган эди.
Илҳом Ханжариев бошчилигидаги футболчи қизлар бугун Коломбо шаҳридаги «City Football Games» стадионида дастлабки машғулотни ўтказишди.
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати дастлабки саралаш босқичида Иордания, Гуам, Шри-Ланка ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Қуйида ана шу машғулотдан олинган фотосуратлар билан танишишингиз мумкин:
ЎзА