Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари туризм учун қулай

Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллар бизнес-форумида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туризм индустрияси қўмитаси раиси Майнюра Мурзамадиева айтиб ўтди.
Бизнес-форумда икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва туризм соҳаларида ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди.
Таъкидланганидек, туризмни ривожлантириш учун, аввало, сайёҳларга қулайлик яратиш билан бирга шу мамлакат қадриятлари, миллийлигини акс эттирадиган совғалар бериш керак.

 

Дилобар Маматова, ЎзА