Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Қозоғистон аёллар бизнес-форуми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ишбилармон, тадбиркор ва жамият ҳаётида ўз фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган аёллари иштирокида бизнес-форум бошланди.Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева кириш сўзи билан очди ва анжуман ишига муваффаққият тилади.

photo5246709122714413384.jpg

– Ушбу бизнес-форум Қозоғистонда Ўзбекистон йили эълон қилинган жорий йилда ўтаётганида катта маъно бор, – деди Танзила Норбоева. – Жамиятимизда ҳеч бир соҳа йўқки, аёллар иштирок этмаган, қадами етиб бормаган бўлса. Қолаверса, Шарқ аёллари сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда ҳар доим фаол бўлгани ҳисобга олинса, мазкур анжуман мамлакатларимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган жамиятимиз илғор табақа ваклларининг янги-янги уринишларига замин яратади.

photo5246709122714413385.jpg

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдукаликова мамлакатларимиз ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ва Статегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳида мустаҳкамланиб бораётгани, кейинги йилларда Президентларимиз саъй-ҳаракати билан янги босқичда ривожланаётган ўзаро муносабатлар аёлларнинг якдил фикрлашга, ҳар жабҳада фаол алоқаларни йўлга қўйишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

photo5246709122714413386.jpg

Ўзбек аёлининг касбга садоқати, меҳнаткашлиги, бағрикенглиги эътироф этилса, қозоқ аёллари ишбилармонлиги, вафоси ва сабр-тоқати билан танилган. Бундай тадбирлар ана шу фазилатларни амалий фаолиятда акс этишига кенг йўл очади.

photo5246709122714413387.jpg

 

Дилобар Маматова, ЎзА