Европа клублари учун учинчи турнир

Европада Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи учинчи еврокубокни томоша қила бошлаймиз.
Фақат бу учун ҳали икки йил вақт бор. Мусобақа 2020/21 мавсумдан бошлаб ўтказила бошлайди. Бу ҳақда Европа клублари ассоциацияси (ЭCА) ва «Ювентус» клуби президенти Андреа Аньелли Сплитда ўтказилган учрашув чоғида маълум қилган.
“УЕФАнинг рухсатини кутаётган эдик. Мана энди учинчи мусобақани яратиш йўлида “яшил чироқ” ёнди. Бу турнир 2021/22 йиллар мавсумидан эътиборан 96 клуб билан старт олади”, дейди Аньелли.
ruuf3d659a17a.jpg
Европа кубоги деб номланувчи янги мусобақа формати ҳозирча номаълум, бироқ у 90-йилларга қадар ўтказиб келинган Кубок эгалари кубоги билан ўхшаш бўлиши тахмин қилинмоқда. Кубок эгалари кубоги 1960-1999 йиллар оралиғида ўтказилган бўлиб, унда УЕФАга аъзо мамлакатлар кубогини қўлга киритган клублар иштирок этган.
Ҳозирда Европада иккита йирик турнир бор. Чемпионлар лигасида 32, Европа Лигасида эса 48 жамоа иштирок этади.
Аввалроқ Европа кубогининг йўлга қўйилиши билан Европа лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчилари сони 48 тадан 32 тага қисқариши маълум қилинган.
Мазкур мусобақанинг ташкил қилиниши реклама берувчилар учун ҳам жуда қулай восита бўлиши назарда тутилган.

 

ЎзА