Юракларни маҳв этган санъат

Шаҳрисабз, Оқсарой. Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкали пойидаги турфа гуллар кўзни яшнатади.
dc468b65-8212-402e-a1db-45968fe52660.jpg
Миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этувчи шарқона услубда безатилган ушбу майдонда Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросими ўтказилди. Инсоният тамаддунининг бешиги бўлган кўҳна ва ҳамиша навқирон замин яна бир бор дунё аҳлининг диққат-эътибори марказида бўлди.
photo5238140989376407961.jpg
Мамлакатимиз раҳбари анжуманнинг очилиш маросимида иштирок этиб, мақом санъатининг инсоният тарихида тутган ўрни ва жамият тараққиётидаги аҳамиятига алоҳида урғу берди. Миллий мусиқа ва мумтоз адабиётимиз дурдоналари ҳамоҳанглигида ижро этилган мақомлар майдон узра янграб, асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мавжлантирди.
Миллий қадриятларни улуғлаш, тарихий обида ва халқимизнинг бой адабий меросини авлодларга асраб-авайлаб етказиш, айниқса миллий санъатни нафақат ёшларга тарғиб қилиш, балки бутун дунё санъат аҳлини унинг сеҳрли оҳангидан баҳраманд этиш муҳимдир.
Шаҳрисабзда ўтказилган Мақом анжумани давомида меҳмонлар санъат инсонларни бир-бирига яқинлаштирувчи, қалбларга меҳр, дўстлик туйғуларини улашувчи энг ноёб восита эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлди. Мақом наволари турли тилларда сўзлашаётган халқларнинг дилларини энг улуғ мақсадлар йўлида бирлаштиргани, шубҳасиз.
Маҳмуд Назаров,
Ўзбекистон “Миллий тикланиш“ демократик партияси
Тошкент вилояти кенгаши раиси.

 

ЎзА