Осиё ўйинлари-2018: Бугунги баҳслар ҳам бошланди
Ўзбекистонликлар учун бугунги тонг ҳам хушхабарли бўлди. Осиё ўйинларининг олтинчи куни ҳам спортчиларимизнинг медалларни қўлга киритиши билан бошланди.

Академик эшкак эшиш спорт турининг саккизталик баҳсларда стартга чиққан спортчиларимиз – Алишер Яров, Достонжон Бахриев, Ислом Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Шеҳроз Ҳакимов, Зафар Усмонов, Анатолий Краснов маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медални қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, бу академик эшкак эшувчиларимизнинг Осиё ўйинларидаги тўртинчи медали бўлди.

Шунингдек, бугун қуйидаги спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар:

Жиу-житсу
– 55 кг.: Достон Рўзиев
– 55 кг.: Акмал Амиров
– 69 кг.: Ҳомиджон Мўминов
– 69 кг.: Асадулло Бозоров

Гольф
Жамоавий баҳслар, эркаклар
Канатбек Қурбоналиев
Сергей Чен
Роман Тен
Евгений Ли

Оғир атлетика
– 85 кг.: Суннатилла Ўсаров

Спорт гимнастикаси брюс, якка, финал
Антон Фокин
Расулжон Абдураҳимов

Пенчак Силат
Муниса Раббимова
Абдумалик Саидов

Велоспорт
Шоссе: Муроджон Холмуродов

Академик эшкак эшиш
Яккалик, финал. Шаҳбоз Холмурзаев
Тўртлик, финал: Ўктам Давронов, Фаррух Астонов, Абдулло Муҳаммадиев, Шаҳбоз Абдужабборов.

Теннис
Ярим финал: Денис Истомин-Прайнеш (Ҳиндистон)

Бокс
– 57кг.: Ёдгорой Мирзаева – Хуанг Хсиовен (Хитой Тайпейи)
– 69кг.: Бобоусмон Батуров – Бянба Эрдене (Мўғулистон)

Сузиш
50 метр, брас: Владислав Мустафин (саралаш ва финал)
эстафета 4х100.

 

О.Юнусов, ЎзА