Осиё ўйинларининг дастлабки кунги беллашувлари давом этмоқда.
Биринчи кунги баҳсларда эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов Осиё ўйинларининг финалида қозоғистонлик Данияр Каисановга қарши гиламга кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳс Бекзод Абдураҳмоновнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бекзод Абдураҳмонов Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални олиб берди, дейилади Ўзбекистон республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
ЎзА