Тожикистон Президенти Самарқандга келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.

Самарқанд вилоятида олий мартабали делегация ташрифига алоҳида тайёргарлик кўрилган. Кўчалар икки мамлакат давлат байроқлари, халқларимизнинг дўстлиги тараннум этилган шиорлар билан безатилган.

Ташриф дастуридан Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Амир Темур мақбараси, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни кўздан кечириш ўрин олган.

 

У.Асроров, Ғ.Ҳасанов, ЎзА