Журналистлар Самарқандда жам бўлди   
Бугун Самарқанд шаҳрида “Модернизация – янгиланиш жараёнларининг туб моҳиятини халқимизга етказишда журналистнинг таъсирчан сўзи ва фаол гражданлик позициясининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида минтақавий конференция ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 27 июнда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригидан келиб чиқадиган вазифалар ижросига бағишланган анжуман Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, Республика товар-хом ашё биржаси (Дўстлар клуби) ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

 

ЎзА