«Huawei Consumer Business Group» 2018 йил I ярим йиллик бизнес-натижаларни эълон қилди.
«Huawei» жорий йилнинг иккинчи чорагида барқарор унумдорликни намоён этиб, катталиги бўйича дунёдаги иккинчи энг йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчисига айланди.
«Huawei Consumer Business Group» (CBG) ўзининг 2018 йил биринчи ярим йиллиги бўйича бизнес-натижаларини эълон қилди. Компания барқарор ўсиш ва глобал миқёсда 95 миллион донадан зиёд смартфон етказиб берилгани ҳақида маълум қилди. IDC маълумотларига кўра, «Huawei»нинг жаҳон бозоридаги улуши 15,8 фоизни ташкил этиб, иккинчи чоракда смартфонлар ишлаб чиқарувчилар орасида катталиги бўйича дунёдаги иккинчи энг йирик компанияга айланди.
«Huawei Consumer Business Group» бош директори Ричард Ю: – Кейинги олти ой «Huawei CBG» учун ҳайратланарли кечди – унда бизнесимизнинг дунё бозорларида ва ишлаб чиқариш линияларида барқарор ўсиши қайд этилди. Бундай муваффақиятимизга сабаб инновацияларга содиқлигимиз ва энг асосийси, мижозларимизнинг улкан ҳиссасидир. Олға интиларкан, «Huawei» олдингидек қурилмаларда, булутли технологияларда сунъий ақлга (СА) урғу берувчи ўз таклифларини мунтазам яхшилаш ва «Huawei» экотизимини янада кенгайтиришга диққатини жамлайди.
Бизнес самарадорлиги кўрсаткичлари
• HUAWEI P20 модели: санъат ва технологияларни уйғунлаштирган P20 мода мухлислари томонидан жуда яхши қабул қилинди. HUAWEI P20 глобал етказиб берилиши 9 миллион донадан зиёдни ташкил қилди;
• HUAWEI Mate 10 модели: HUAWEI Mate охирги серияси мобиль СА ривожланиш йўлини белгилади ва 10 миллион донадан зиёд глобал етказиб беришга эришиб, компаниянинг элита маҳсулот бозоридаги мавқеини мустаҳкамлади;
• HUAWEI nova модели: бутун дунёда nova смартфонлари фойдаланувчилари сони 50 миллиондан ортиб кетди, бу ўрта тоифа смартфонлар умумий бозорининг ўсишига хизмат қилди. Nova модели етказиб берилиши умумий ҳажми йиллик ҳисобда 60 фоизга ошди;
• Huawei мобиль қурилмалари ўтган йилга қиёслаганда салмоқли 147 фоизлик ўсишга эришди;
• Чакана савдо ўсди ва ҳозирда Huawei бутун дунё бўйлаб 53 000дан зиёд фирма дўконлари ва 3 500дан ортиқ Huawei Experience дўконларини бошқаради. Компания 2018 йил охирига қадар бутун дунё бўйлаб яна 10 000та чакана савдо дўконлари ва 700 та «Huawei Experience» дўконларини очиб, ўз чакана савдо тармоғини мустаҳкамлашни режалаштирган.
Бренд таниқлилигида ўсиб борувчи импульс кузатилмоқда
Huawei флагманлари ва ўрта тоифа смартфонларининг эътиборга лойиқ характеристикалари Huawei брендининг қадрини анчайин юқорилатди: Huawei 2018 йил Глобал 500та бренд рўйхати (Brand Finance’s Global 500 2018)да 25-сатрда, BrandZ 100 та энг қадрли дунё бренди рўйхати (BrandZ’s Top 100 Most Valuable Global Brands)да 48-сатрда ва «Forbes» энг қадрли брендлар рўйхати (Forbes’ Most Valuable Brands)да 79-сатрда зикр қилинди. Қайд этиш жоизки, Huawei 2018 йилда Forbesнинг 100 та энг яхши компанияси рўйхатидан жой эгаллашга муваффақ бўлган ягона Хитой компанияси бўлди.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА