Мамлакатимиздаги турли давлат ҳамда нодавлат ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, меҳнат жамоаси орасида Ватанга муҳаббат, ўзаро ҳурмат каби чин инсоний фазилатларни шакллантириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
“Энг намунали вазирлик ва идора” танлови ҳам мазкур чора-тадбирларнинг амалдаги ифодаси десак муболаға бўлмайди.
Пойтахтимизда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Энг намунали вазирлик ва идора” ҳамда “Энг намунали туман ва шаҳар” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур танловнинг якуний натижаларига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фахрли 1-ўринни эгаллади ҳамда Президент совғаси сифатида «Дамас» автомобили билан тақдирланди.
Бундан ташқари муносиб ўрин олган вазирлик ва идора ҳамда туман-шаҳарга Президент совғаси сифатида 2-ўринга — 40 миллион сўм пул, 3-ўринга — 25 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
4 ва 5-ўрин совриндорларига эса 10 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА