ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги касблар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Танловда электромонтаж, пайвандлаш, новвойчилик ва дизайнерлик касби бўйича ёшлар ўртасида беллашувлар олиб борилди.

Новвойчилик бўйича ташкил этилган танловда шаҳар ва туманлардан жами 20 нафар ёш иштирок этди. Улар ҳайъат аъзоларининг топшириқлари бўйича белгиланган вақт оралиғида ва пазандачилик тартибларига мувофиқ, кўрсатилган шартларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилди. Қўнғирот туманидан Саодат Хўжабоева биринчи, Чимбой туманидан Гулчеҳра Оразбаева иккинчи, Элликқалъа туманидан Нилуфар Саъдуллаева учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА