Ўзбекистонда 2018 йилнинг январь – июль ойида 1151 та хориж корхонаси ташкил қилинди

Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 6468 тани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сонини маълум қилди.
Унга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 1195 тага ёки 22,6 фоизга ўсган. Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3528 таси қўшма корхона, 2940 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар йиллар давомида ўсиш, бирликда 
photo5443046161012336814.jpg
Фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар таркибида қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарнинг сони, бирликда
photo5443046161012336815.jpg
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳар 4140 та (64,0 фоиз), Тошкент вилояти 719 та (11,1 фоиз) ва Самарқанд вилоятлари 350 та (5,4 фоиз) ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар Хоразм вилояти 54 та (0,8 фоиз), Қашқадарё вилояти 67 та (1,0 фоиз), Навоий вилояти 79 та (1,2 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси 97 та (1,5 фоиз) ҳиссаларига тўғри келади. Бу эса мазкур ҳудудларда хорижий ҳамкорлар билан ишлашни, инвестициялар жалб этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни янада ривожлантиришни талаб этади.
Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 август ҳолатига кўрсак, энг кўп саноатда – 2678 та (41,4 фоиз), савдода – 1353 та (20,9 фоиз) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1104 та (17,1 фоиз) ташкил қилинган.
Энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда – 89 та (1,4 фоиз), ахборот ва алоқада – 164 та (2,5 фоиз), ташиш ва сақлашда – 190 та (3,0 фоиз) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 247 та (3,8 фоиз), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 272 та (4,2 фоиз) ва қурилишда – 371 та (5,7 фоиз) ташкил қилинган. Шундан кўриниб турибдики фаолият юритадиган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.
2018 йилнинг январь – июль ойида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 1151 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 736 тага кўпайган ёки 2,8 бараварга ошган. Бунда, Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида – 144 та, Туркия Республикаси – 147 та, Хитой Халқ Республикаси – 137 та, Қозоғистон Республикаси – 91 та ва Корея Республикаси – 78 та янги корхона рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон, Ҳиндистон, Германия, Украина, Озарбайжон мамлакатлари ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар.
photo5443046161012336816.jpg
Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрадиган бўлсак, асосан, саноатда 364 та, савдода 307 та, қурилишда 108 та, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 95 та ва бошқа фаолият турларида 277 та хорижий капитал иштирокидаги корхона янги ташкил этилган.

 

ЎзА