Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчат экиш, боғлар, яшил белбоғлар яратиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Нукус шаҳрининг “Шодли овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1,5 гектар фойдаланилмаётган ер майдони ўзлаштирилиб, экишга шай ҳолга келтирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев раҳбарлигида ушбу ўзлаштирилган ерга прокуратура ходимлари 500 дан ортиқ мевали ва манзарали кўчатларни экди. Шунингдек, барча ҳудудий прокуратуралар томонидан ҳам 3 мингга яқин мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилиб, боғлар, яшил белбоғлар яратилмоқда.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири