Давлатимиз раҳбари ва ХХР Раиси ўртасидаги келишувга асосан, 2024 йил 1 декабрь куни Ченду шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Мазкур халқаро шартнома томонларнинг ўзаро сафарига доир масалани тартибга солади.

Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари бир-бири ҳудудига кириб-чиқиш ёки транзитни амалга оширишда 30 кунгача муддатга виза талабидан озод қилинади.

Ҳужжат ҳар икки томондан зарур давлат ички тартиб-таомили бажарилгандан сўнг кучга киради.

ЎзА