ФОТОРЕПОРТАЖ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи томонидан шоир Бердақ таваллудининг 197 йиллигига бағишлаб, “Бердақ кунлари” ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида қатор маданий тадбирлар ташкил этилаётир.

Шундай тадбирлардан бири Қоражон бахши Қобилов таваллудининг 140 йиллигига бағишланди.

“Бердақ бахшичилик санъатининг давомчиси” деб номланган адабий-мусиқий суҳбатда адабиётчи олимлар, санъаткорлар, талаба ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошида яшаб ўтган машҳур жировнинг ижоди ва унинг келажак авлодларга қолдирган бой адабий мероси хусусида сўз юритди.

Таниқли бахшилар ва ёш истеъдод эгалари ижросида қорақалпоқ халқ куйи ва қўшиқлари ижро этилди. Иштирокчилар шунингдек, музей экспозициясидан ўрин олган ноёб экспонатлар билан яқиндан танишди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА