Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида (https://lex.uz/docs/4849607) ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 101 фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган ҳолда 1 йиллик иш стажига эга бўлишлари мумкин.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА