Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига кўра, мазкур сайловларда 541 нафар маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўз номзодини илгари сурган эди. Натижада 2 нафар ёшлар етакчиси вилоят ҳамда 117 нафари эса туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланди.

Бугунги кунда маҳалладаги ёшлар етакчилари мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда фаоллик кўрсатмоқда. Халқнинг ишончи билан депутатликка сайланган ёшлар етакчиларининг бундай ютуқларга эришиши уларга берилган ишонч ва имкониятлар натижасидир.

Гулноза Бобоева, ЎзА