ОНЛАЙН. Темур Кўсўглу: «Мен учун 20-асрнинг энг буюк шоири Чўлпондир»

Пойтахтимизда “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Халқаро конференциядаги энг қизиқ ва янгиликларга бой маърузалардан бири АҚШ Мичиган давлат университети профессори, Евроосиё ва русийзабон фанларни ўқитиш маркази директор ўринбосари (асли туркиялик), адабиётшунос олим Темур Кўсўглу нутқи бўлди, десак муболаға бўлмайди. У қатоғон даврлардаги ўзбек, қирғиз ва қозоқ адабиёти ҳақида чуқур илмий тадқиқотлар олиб борган ва ўша даврда Олмонияда таҳсил олган ўзбек талабалари қўлёзмалари ва ягона нусхада Олмонияда чоп этилган журнал нусхаларини ўрганган.
«19-асрда ўзбек адабиёти илк бор Туркия, Берлин ва Париж орқали дунёга танилган адабиётшунос қўлига борган. Ўзбекларнинг буёк адиблари Чўлпон , Фитрат, Элбек ижодларига Ғарбда қизиқиш катта. Мен «Олмонияда ўзбек адабиёти» деган китобим устида ишлаяпман. Олмоняда 19-20-асрлардаги ўзбек, қирғиз, тожик адабиётларини хорижий тадқиқотчилар ўрганган. Олмонияга Туркистондан келган талабалар қўлёзмалари менда мавжуд. «Ўлсам жанозамни Туркистонда қайта ўқинг», деган шоир Ҳушнуд асарларини ҳам ўрганганман. Мен учун 20-асрнинг энг буюк ёзувчи ва шоири Чўлпондир. Унинг озодликка ундовчи пропогандик шеьрларини инглиз тилига таржима қилганман», дейди Темур Кўсўглу.

 

ЎзА